Ўзбекистонда бутун дунёдаги ўзбек тилида сўзлашувчи тадбиркорларни бирлаштирувчи “Birinchi” бизнес-клуби очилди

Бизнес

image

“Birinchi”нинг имтиёзли резидентлари 14 та мамлакатдаги тадбиркорлар билан тўғридан тўғри алоқа қилиш имкониятини берувчи мобил иловадан фойдалана оладилар.

18 октябрь куни Тошкентда “Birinchi Business Club” – ўзбекзабон тадбиркорлар учун янги ҳамжамиятнинг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистондаги етакчи брендларнинг вакиллари жам бўлдилар.

“Akfa” ва “Artel” асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев, “Korzinka” кузатув кенгаши аъзоси Алишер Ҳошимов, “Office Market”, “Dekos” ва “Mfaktor” ҳаммуассиси Ҳасан Мамасаидов, “Oqsaroy Group” бизнесни ривожлантириш бўйича директори Жамил Мақсудий, “B. A. Holding” молиявий директори Гулинур Абдуллаева фахрий меҳмонлар бўлишди. Очилиш маросимида, шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ҳам қатнашди.

“Birinchi” – бу, аввало, янги ғоялар ва илҳом манбаидир. Бу – турли соҳалардаги фаол ва тажрибали тадбиркорлар билан танишиш, улардан янги билимларни ўрганиш имконияти.

“Мен доим янги ечимлар излайман, ўсиш ва тажриба алмашишга очиқман. Клубда ўзаро ишонч, ҳурмат ва ишга қизиқиш муҳити ҳукмрон. Шу жиҳатдан, “Birinchi” мен учун такомиллашув, қўшма лойиҳалар, фикр алмашиш ва манфаатли мулоқот майдонига айланишига ишонаман”, деди “Asaxiy” ҳамасосчиси, “Birinchi Business Club” резиденти Фарҳод Аллаев.

“Birinchi” клубига Арсен Длянчев ташаббуси билан асос солинди. Унинг ўзбекзабон бизнес-ҳамжамият яратиш ғоясини “Yard Business Club” резидентлари қўллаб-қувватладилар ва лойиҳа ҳамасосчилари бўлдилар. Клуб элчиси эса Лазиз Адҳамов бўлди.

Асосчиларнинг сўзларига кўра, “Birinchi” – бу шунчаки бизнес-клуб эмас, балки учта амалий ҳамжамият жамланган экотизимнинг бир қисмидир:

  1. Yard Business Club – ўрта ва йирик бизнес учун;
  2. Boost Business Club — топ-менежерлар ва бошловчи тадбиркорлар учун;
  3. Birinchi Business Club — ўзбек тилида сўзлашувчи тадбиркорлар учун.

Ушбу экотизимга яна Халқаро бизнес-клублар Альянси ҳам киради, у 14 та мамлакатни қамраб олади ва 3000 дан зиёд тадбиркорлар ҳамда инвесторларни бирлаштиради.

“Birinchi”, аввало, оқилона муҳитни тақдим этади. Бу сизнинг қадриятларингиз, манфаатларингиз ва интилишларингизга ҳамфикр бўлган тадбиркорлар ҳамжамиятидир.

Клубда кўплаб тадбирлар ўтказилади, улар манфаатли алоқалар ўрнатиш ва ўсиш нуқтасини топиш имконини беради. Бу ривожланиш ва бизнесни кенгайтиришда ёрдам беришда муҳитдир”, деди “B&B” қаҳвахоналар тармоғи эгаси, “Birinchi Business Club” резиденти Жаҳонгир Умаров.

Яқин уч йил ичида “Birinchi Business Club” жамоаси Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида бўлимлар очишни, шунингдек, бутун дунё бўйлаб ўзбек тилида сўзлашувчи тадбиркорларнинг алоқаларини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

“Birinchi Business Club”га қўшилиш шартлари ҳақидаги маълумотни 78 122 89 89 телефон рақами ёки @Birinchi_Business_Club telegram-боти орқали олиш мумкин.

Контактлар:
Сайт: https://birinchi.uz/
Instagram: https://www.instagram.com/birinchi.club/
Telegram: t.me//birinchibiznesclub

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркорлар Birinchi Business Club Yard Business Club Фарҳод Аллаев Birinchi

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг