Ўзбекистонда май ойида об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
30 Апрель 12016 2 дақиқа
Ўзгидромет жорий йилнинг май ойида ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон ҳудуди бўйича май ойи биринчи ўн кунлигининг катта қисмида асосан жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 1-2 майда 28-30 даражагача исийди, 3-7 майда 34-37 даражагача кўтарилади.
1-2май кунлари Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида 1-7 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Биринчи ўн кунликнинг охирида ҳарорат бироз пасаяди, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Кейинчалик, май ойининг охиригача ҳарорат кечалари 17-22 даражадан 10-15 даражагача, кундуз кунлари 32-37 даражадан 25-30 даражагача ўзгариб туради.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади, баъзи жойларда жала хусусиятга эга бўлган маҳаллий ёмғирлар ёғади. Ҳатто бир шаҳар доирасида ҳам май ойи ёмғирлари бир ҳудудда кучли ёмғир ёғиши ва шаҳарнинг бошқа чеккасида эса у деярли сезилмаслиги мумкин.
Ўртача ойлик ҳарорати иқлимий меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан 1-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.
Live
БарчасиУкраина дронлари Москвага ҳужум қилмоқда.
14 Декабрь