Ўзбекистонда радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади
Жамият
−
10 Февраль 1073 1 дақиқа
Ўзбекистонда радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг кеча, 9 февраль куни қабул қилинган “Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида сўз борди.
Қарорга кўра, Ядро физикаси институти ҳузуридаги Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти негизида Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади.
Марказ республикадаги радиоактив чиқиндиларни махсус автотранспортда ташиш, қабул қилиш, саралаш ва узоқ муддатли хавфсиз сақлаш бўйича ягона хизмат кўрсатувчи давлат муассасасидир.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
Республикада ишлаб чиқарилган ва унга олиб кирилган, ишлаш муддати тугаган ёки ишдан чиққан радиоактив манбалар билан ишлаш жараёнида ҳосил бўлган радиоактив чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш, узоқ муддатли сақлаш;
радиоактив чиқиндилар билан муомала қилишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва бу соҳада илмий тадқиқот ўтказиш;
соҳада рақамлаштириш ва ахборот технологияларини қўллаш ҳамда тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини таъминлаш назарда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро атом энергетикаси агентлиги (МАГАТЭ) Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан уран чиқиндилари бор ҳудудларни 2030 йилгача тозалаш бўйича ҳамкорликни давом эттириш мақсадида янги стратегик бош режа эълон қилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль