Ўзбекистонда юз билан юзлашганлар қанча?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия ва нафақа олаётган 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан ошган фуқаролар сони 514 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда жамғарма матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 100 ёшдан ошганларнинг 110 нафари (21,4%) эркак ва 404 нафар (78,6%)  аёл кишилар.

2023 йилнинг январь-декабрь ойларида 147 нафар пенсия ва нафақа олувчилар 100 ёшга тўлган. Уларнинг 32 нафари (21,7%) эркак ва 115 нафари (78,3%) аёллар ҳисобланади.

100 ёшдан ошган нафақахўрлар энг кўп бўлган ҳудудлар рўйхатида Қашқадарё 92 нафар кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда 71 нафар нуроний билан Сурхондарё эгаллаган бўлса, Андижон 46 нафар билан учинчи ўринни банд қилган. Навбатдаги ўринларда эса:

Фарғона вилоятида – 45 нафар;
Тошкент вилоятида – 41 нафар; 
Самарқанд вилоятида – 36 нафар;
Бухоро вилоятида – 35 нафар;
Наманган вилоятида – 33 нафар;
Хоразм вилоятида – 28 нафар;
Тошкент шаҳрида – 26 нафар;
Жиззах вилоятида – 16 нафар;
Навоий вилоятида – 13 нафар; 
Қорақалпоғистонда – 21 нафар;
Сирдарё вилоятида – 11 нафар пенсия олувчи 100 ёшдан ошган отахон ва онахонлар борлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда бир йил давомида қанча “олтмишвой” туғилгани ҳақида маълум қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Пенсия нуроний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг