Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистондан келишяпти

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 207 536 нафар афғонистонлик Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 223,6 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158,6 минг нафарга ёки 3,4 баробарга ошган.

Жорий йилнинг 6 ойида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Афғонистон – 207 536 нафар;

Тожикистон – 12 244 нафар; 

Туркманистон – 1 642 нафар;

Россия – 451 нафар;

Туркия – 276 нафар;

Қозоғистон – 255 нафар;

Бошқа давлатлар – 1 177 нафар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг январь-июнь ойларида жами 9,5 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюргани хабар қилинган эди. Ушбу давр мобайнида Ўзбекистонга 2 780 нафар ҳиндистонлик ўқиш учун келган ва бу бошқа давлатлар орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Россия Қозоғистон Туркия Тожикистон Ўзбекистон Туркманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг