Ўзбекистонни Афғонистон ва Тожикистон билан боғлайдиган йўл таъмирланади

Жамият

image

Ўзбекистонни Афғонистон ва Тожикистон билан боғлайдиган 178 километр йўл капитал таъмирланади. Бу ҳақда бугун, 27 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган Сурхондарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда қайд этилишича, Сурхондарёдаги энг оғриқли масалалардан бири йўл ва транспорт инфратузилмаси.

Икки йил олдин Осиё тараққиёт банки билан 183 миллион доллар ҳисобига Бойсун ва Деновни боғловчи йўлнинг 111 километр қисмини цемент-бетон қопламага ўтказиш лойиҳаси бошланган. Бу йўл ишга тушса, юк ҳажми 2 карра ошади, ташиш вақти 3 соатдан 1,5 соатга қисқаради.

Ўзбекистонни Афғонистон ва Тожикистон билан боғлайдиган 178 километрли магистраль йўл 30 йилдан буён капитал таъмирланмаган. Мутасаддиларга қурилиш ишларини уч ой ичида бошлаш топширилган.

Тошкент – Термиз йўналишидаги йўловчи поезд 14 соатдан кўп ҳаракатланади. Кореялик ҳамкорлар билан замонавий тезюрар поездлар олиб келиш бўйича келишувга эришилган. “Тошғузор – Бойсун – Қумқўрғон” участкасини тезюрар поездга мослаш бўйича лойиҳани шу йил бошлаш, 103 километр бўлган “Қумқўрғон – Қудуқли” темир йўлини электрлаштириш ишларига киришиш топширилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда Термиз – Истанбул, Термиз – Дубай йўналишларида янги рейслар қўйилиши белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё магистраль йўл капитал таъмир цемент-бетон қоплама

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг