Ўзгидромет тезкор ахборот билан чиқди

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг  1-7 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 

Унга кўра:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  •  Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи мавжуд.

"Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришини сўраймиз", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзгидромет қор кўчиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made