Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
12 Декабрь 18567 1 дақиқа
Жорий йилнинг 13-16 декабрь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Live
Барчаси