Вьетнамлик икки аёл волейболчи эркак бўлиб чиқди

Спорт

image

22 августдан 7 сентябргача Таиландда бўлиб ўтаётган волейбол бўйича Жаҳон чемпионати давомида Вьетнам аёллар волейбол терма жамоасининг икки асосий ўйинчиси жинсий текширувдан ўтолмагани, яъни биологик жиҳатдан эркак эканлиги аниқланганлиги боис мусобақадан четлатилди. Бу ҳақда “Telecom Asia Sport” хабар берди.

Ушбу текширув рақиб жамоалар сўрови асосида ўтказилган бўлиб, натижада мазкур икки спортчининг аёллар мусобақаларида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланган. 

Натижада уларнинг иштирокидаги барча учрашувлар расмий ҳисобдан олиб ташланган ва Вьетнам жамоасига техник мағлубиятлар ёзилган. Бу ҳолат жамоанинг турнирдаги умумий натижаларига жиддий таъсир кўрсатади.

Вьетнам волейбол федерацияси эса мазкур қарордан кескин норози бўлди ва расмий апелляция берди. Ташкилот вакиллари текширув жараёнида холислик бўлмаганини ва спортчилар ҳуқуқлари бузилганини таъкидламоқда. Ҳозирда масала халқаро спорт арбитражида кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, роппа роса бир йил олдин Ситора Турдибекова Олимпия ўйинларида Хитой Тайпейи (Тайвань) вакили Лин Юй-Тинга қарши рингга кўтарилиб, мағлубиятга учраганди. Тайванлик спортчи ҳам олдин тестостерон ва жинсга оид тестлардан ўта олмаган.

Жаҳонгир Болтабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Вьетнам волейбол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг