Ваҳшийлик: Бўстонлиқда мушуклар тепиб, отиб, осиб ўлдирилди (видео)
3-саҳифа
−
26 Март 7858 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида мушукларга нисбатан шафқатсиз хатти-ҳаракатлар акс этган видеолавҳалар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар органлари томонидан ўтказилган мониторинг ва дастлабки суриштирувлар давомида ушбу воқеа 2025 йилнинг декабрь ойида Бўстонлиқ тумани “Янгиқўрғон” маҳалласида жойлашган меҳмонхоналардан бирида содир бўлгани аниқланган. Шу йил ҳамда ўтган давр мобайнида ички ишлар органларига мазкур ҳолат юзасидан мурожаатлар келиб тушмаган.
Видеода акс этган шахс – 1993 йилда туғилган M.Ш.ning хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳудудий ИИБ томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Билдирилишича, ҳозирда қонуний қарор қабул қилиш учун материаллар судга юборилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда ҳайдовчи юк машинасининг орқасига эшакни боғлаб олган ҳолда уни судраганди. Ҳуқуқбузар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига юк машинасининг техник носозлиги туфайли эшакни боғлаб, ҳаракатни давом эттиришга мажбур бўлганини айтган.
Live
Барчаси