Янги ҳайдовчилар учун бир йиллик гувоҳнома берилади. Қирғизистонда!
Олам
−
18 Февраль 3385 2 дақиқа
Бугун, 18 февраль куни эълон қилинган Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига кўра, эндиликда ҳайдовчилик мактабини тамомлаган фуқаролар дарҳол доимий ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмайди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Бунинг ўрнига уларга бир йил муддатга амал қиладиган вақтинчалик миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади. Лойиҳада айтилишича, ҳайдовчилик курсларининг стандарт муддати 10 ой этиб белгиланган. Аммо, ўқувчи юқори натижалар кўрсатса, камида 4 ой ўқигач, имтиҳонларни муддатидан олдин топшириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўқиш муддати қандай бўлишидан қатъи назар, битирувчилар аввал бир йиллик вақтинчалик гувоҳнома олади. Ушбу ҳужжат фақат Қирғизистон ҳудудида амал қилади.
Доимий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчи бир йил давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаслиги керак. Агар у бир йил ичида уч ёки ундан ортиқ қоидабузарлик содир этса ёки йўл-транспорт ҳодисасига сабабчи бўлса, вақтинчалик гувоҳнома бекор қилинади. Бундай ҳолатда ҳайдовчи яна 6 ой давомида ҳайдовчилик мактабида мажбурий қайта тайёрловдан ўтади.
Синов муддатини муваффақиятли ўтаган ҳайдовчилар эса доимий миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Лойиҳа муаллифларига кўра, бу чоралар тажрибасиз ҳайдовчилар сабабли юз бераётган йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришга қаратилган. Янги тизим ҳайдовчиликка босқичма-босқич мослашиш имконини беради.
Қарор лойиҳаси 27 февралгача жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳайдовчилик гувоҳномаси учун автомактабларда ўқиш шартлиги бекор қилинганди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль