Yangi bank устав капиталини оширишнинг биринчи босқичини якунлади

Бизнес

image

Тошкент, 2025 йил 31 январь — Yangi bank АЖ устав капиталини ошириш жараёнининг биринчи босқичи якунланганини маълум қилди. Ушбу қадам банкнинг молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган. Банк мазкур жараён давомида одатдаги иш тартибида фаолият юритиб, мижозларга узлуксиз хизмат кўрсатиш ва барча мажбуриятларни бажаришда давом этмоқда. Тез орада устав капиталини ошириш жараёни тўлиқ якунланади.

2024 йил якунлари: ўсиш ва инновациялар

Ўтган йил давомида банк чакана бизнес ҳамда кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) билан ишлашда салмоқли натижаларга эришди:

Чакана бизнес

* Мобил илова фойдаланувчилари сони 1,3 миллионга етди.

* Янги маҳсулотлар, жумладан виртуал карталар жорий этилди.

* Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати дам олиш ва байрам кунларисиз 24/7 режимида ишлади.

КЎБ ва корпоратив мижозлар билан ишлаш

* Банк хитойлик меҳмонлар учун WeChat Pay орқали тўловларни қабул қилишни йўлга қўйган мамлакатдаги биринчи ва ягона банк бўлди.

* Интернет-банкда КЎБ учун масофадан ҳисобварақ очиш хизмати ишга туширилди, бу бизнеснинг банк хизматларидан фойдаланишини сезиларли даражада осонлаштиради.

* Мижозлар билан боғлиқ барча операциялар тўлиқ онлайн тарзда амалга оширилмоқда.

* Бизнес учун қулай молиялаштириш ечими сифатида факторинг хизмати оммалаштирилди.

* Халқаро фаолият кенгайтирилди — энди банк мижозлари 63 мамлакатдаги ҳамкорлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин.

Банк янги технологияларни жорий этиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш орқали барқарор ривожланишда давом этмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг