Янги “Менинг рақамларим” хизмати – барчаси назоратингиз остида!
Бизнес
−
27 Октябрь 4482 1 дақиқа
UZTELECOM ва MyGov портали ҳамкорлигида янги ва бепул “Менинг рақамларим” хизмати ишга туширилди. Энди сиз ўзингизнинг номингизга расмийлаштирилган барча рақамлар ва уланишларни осон ва қулай тарзда текширишингиз мумкин.
Эндиликда сиз шунингдек:
- Барча мобил рақамларингиз ва уй интернетингизни бир жойда кўришингиз мумкин;
- жорий тариф режангиз ва унинг нархини билиб оласиз;
- ҳар бир рақамнинг фаол ёки фаол эмаслигини текширасиз.
Шу жумладан, маълумот олиш учун офисга бориш ёки турли манбалардан излаш шарт эмас – барча керакли маълумотлар MyGov шахсий кабинетига жойлаштирилган.
Хизмат мутлақо бепул ва фойдаланиш учун очиқ.
“Менинг рақамларим” – бу ўз рақамларингизни тўлиқ назорат қилишнинг энг қулай усули.
MyUZTELECOM | Telegram | Facebook | Instagram | Website
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси