Янгийўлда автобус юк машинаси билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
13 Декабрь 1824 1 дақиқа
Бугун, 13 декабрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида Isuzu русумли автобус юк машинаси билан тўқнашиб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат тахминан 16:30 ларда Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 “Тошкент-Душанбе” автомобиль йўлининг 10 километрида содир бўлган. 1984 йилда туғилган ҳайдовчи “Янгийўл-Тошкент” йўналишида XCMG русумли юк автомобилни бошқариб кетаётган вақтида, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1980 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Isuzu русумли автобуснинг орқа ён қисмига урилиб кетган.
Билдирилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобусда бўлган 2 нафар йўловчига туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши. Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида 16 ёшли йигит содир қилган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳаётдан кўз юмганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь