Ерни кучли магнит бўрони қоплади. Қандай ҳимояланиш керак?

Саломатлик

image

Бугун Ерга қизил даражадаги магнит бўрони (К-индекс 5) кириб келди. Бу ҳақда Meteoagent хабар берди.

Қайд этилишича, яқин кунларда геомагнит кўрсаткичи нормал ҳолатга тушади.

Магнит бўрони саломатликка қандай таъсир қилади?

Магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Жумладан, таъсирчан тоифадаги инсонларда:

  • бош айланиши ва бош оғриғи;
  • уйқу бузилиши;диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
  • қон босимининг ўзгариши;
  • сурункали касалликларнинг кучайиши;
  • оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
  • иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
  • ҳолсизлик ҳисси кузатилиши эҳтимоли мавжуд.

Бундай пайтда камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Овқат рационидан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.

Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони кузатилганида саломатлик учун фойдали бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

магнит бўрони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг