Йилнинг энг яхши фотосуратлари эълон қилинди (фотожамланма)
Бу қизиқ
−
10 Апрель 15341 7 дақиқа
Кеча, 9 апрель куни World Press Photo 2026 танловининг минтақавий ғолиблари эълон қилинди. Жами 42 нафар фотосуратчи турли йўналишлар бўйича тақдирланди.
Қуйида 2026 йилнинг турли категорияларда ғолиб бўлган суратлар тўплами келтирилмоқда. Йилнинг энг яхши фотосурати ва икки нафар финалчи жорий йлнинг 23 апрель куни эълон қилинади.

1. “Умидсиз илтижо”. Хитойдаги Тай По тураржой мажмуаси ёниб кетган пайта шу бинода яшовчи Вонгнинг фарёдли тасвири акс этган. У ёнғиндан бир неча дақиқа аввал бино ичида қолиб кетган рафиқаси билан қўнғироқлашиб, сўнгги марта гаплашган. Хитой Гонг Конг, 2025 йил 26 ноябрь.
Ёнғин 168 кишининг ҳаётига зомин бўлган бўлиб, бу Гонг Конг тарихидаги 1948 йилдан бери энг ҳалокатлиси ҳисобланади. Расмий сабаб ҳали эълон қилинмаган бўлсада, ўтказилган текширувлар шуни кўрсатдики, бамбукдан қилинган қурилиш искала, ҳимоя тўрлари ва деразалардаги ёнувчан пенопласт панеллар ёнғин тарқалишини кучайтириб, аҳолининг бинодан чиқиб кетишини қийинлаштирган.

2. “Иқлим ўзгариши”. 2022 йилги қурғоқчилик пайтида Ла Боса тўғони сув сиғими 8,5 фоизгача камайганидан сўнг сайёҳлик кемаси қуруқликка чиқиб қолган ҳолда турибди. Мексика, Сантьяго, 2022 йил 20 июнь.
.jpg)
3. “Милей ҳукумати давридаги Аргентина”. Ушбу суратда пенсионерларнинг норозилик намойиши пайтида полиция руҳоний Жорге Ромерони ҳибсга олгани акс этган. Камбағаллар тарафида руҳонийлар гуруҳи пенсия миқдорининг ошмаслигига ва асосий тиббий хизматлар қисқартирилишига қарши ўтказиладиган ҳафталик намойишларда иштирок этган. Аргентина, Буэнос-Айрес, 2025 йил 14 май.
.png)
4. “Эмма”. Ёлғиз қария Валтрауд Эмма номли робот билан суҳбатлашмоқда. Эмма юзларни таний олади ва олдинги суҳбатларни эслаб қолади. Валтрауд бошида шубҳа билан қараган бўлсада, вақт ўтиши билан у Эмма билан ўзини яқин ҳис қила бошлаганини айтган.
Германияда қариялар уйларида икки асосий муаммо мавжуд: ходимлар етишмаслиги ва ёлғизлик. 80 ёшдан ошган ҳар беш нафар аҳолининг бири ўзини жуда ёлғиз ҳис қилади. Шу сабабли мюнхенлик стартап томонидан яратилган Эмма каби ижтимоий роботлар синовдан ўтказилган. Германия, Албершаусен, 2025 йил 3 июль.
.png)
5. Сан-Лукас майдонида коммунал хизмат ходимлари қон изларини ювиб тозаламоқда. Мисли кўрилмаган даражадаги қурбонлар сонига ва асосий жиноий гуруҳ раҳбарларини қўлга олиш муваффақиятсиз тугаганига қарамай, давлат ҳукумати бу операцияни муваффақиятли деб эълон қилган. Рио-де-Жанейро, 2025 йил 29 октябрь.
Мамлакатдаги “Қизил қўмондонлик” жиноий гуруҳига қарши Алемао мажмуаси ва Пенҳа фавеллари (Рио-де-Жанейродаги камбағал маҳалла ҳудуди)да полициянинг катта оперцияси ўтказилган. Бу рейд давомида 2 500 нафар маҳаллий ва ҳарбий полиция ходими жалб қилинган бўлиб, у Бразилия тарихидаги энг қонли операцияга айланган. Умумий ҳисобда 122 киши ҳалок бўлган.
.png)
6. “Лос-Анжелес олов ичида”. Суратда кучли шамоллар фонида Палисадейс ёнғини бир маҳаллани вайрон қилмоқда. Лос-Анжелесдаги ёнғинлар оқибатида мулкка етган зарар 28 миллиард доллардан 53,8 миллиард долларгача баҳоланган бўлиб, бу минглаб маҳаллий бизнеслар фаолиятини издан чиқарган. Лос-Анжелес, Калифорния, 2025 йил 7 январь.
Қаттиқ қурғоқчилик ва соатига 160,9 километр тезликдаги шамоллар Лос-Анжелес бўйлаб 14 та йирик ўрмон ёнғинини юзага келтирган. Оқибатда 18 000 дан ортиқ бино вайрон бўлган, 200 000 киши эса уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Расмий маълумотларга кўра 31 киши ҳалок бўлган бўлса-да, соғлиқни сақлаш тадқиқотлари заҳарли тутун ва тиббий ёрдам узилиши оқибатида яна 440 та ўлим ҳолати қайд этилган.
.png)
7. “Қўрқиб кетяпман”. Атифа Малмасток Оила соғлиқ марказида ўзининг сўнгги ёрдамини амалга оширмоқда. У дори-дармонлар тугаб қолгани ва ишни давом эттириш имконияти йўқлиги сабабли унинг охирги фаолияти бўлишини айтган. Афғонистон, Дайкунди вилояти, 2025 йил 22 июль.
Афғонистонда тиббий ёрдамнинг қисқариши ҳомиладор аёлларга янада қийинчилик туғдирган. Оқибатда кўплаб аёллар фарзандини уй шароитида дунёга келтиришга мажбур бўлмоқда. Бу эса дунёда оналар ўлими энг юқори бўлган мамлакатлардан бири ҳисобланган давлат учун жуда оғир ҳолатдир. Шу билан бирга, мамлакат бўйлаб 422 та тиббий муассаса, жумладан кичик маҳалла клиникалари ҳам ёпилган.
.png)
8.“Манасильос: ҳаётга қайтиш”. Чарчаган Манасильос кўтариб олиб кетилмоқда. Манасильос байрами (Fiesta de los Manacillos) – маҳаллий жамоа томонидан Муқаддас ҳафта (Holy Week) давомида ўтказиладиган анъанавий маросимдир. Анъанага кўра, Манасильос байрамнинг дастлабки 48 соати давомида ухламаслиги керак. Колумбиянинг Тинч океани ёмғир ўрмонлари ичкарисида жойлашган бу ҳудудга фақат дарё бўйлаб 10 соатлик қайиқ саёҳати орқали етиб бориш мумкин. Бу жамоа 1700-йилларда қул қилиб олиб келинган африкаликларнинг авлодларидан ташкил топган афро-авлодли аҳоли ҳисобланади. Бугунги кунда улар ноқонуний кончилик, дарахт кесиш ва қуролли можаролар каби хавфларга қарши курашиб яшамоқда.
.png)
9. “Ўғирланган таълим”. Ал-Шаддади шаҳрида жойлашган мактабда ИШИД экстремистлари юзлаб дарсликларни ёқиб юборган. Мактабларнинг камида тўртдан бири зарар кўрган ёки бутунлай вайрон қилинган. Сурия. 2016 йил 11 апрель. БМТ маълумотига кўра, дунё бўйича 234 миллион мактаб ёшидаги болаларнинг 85 миллиони таълим олиш имкониятидан маҳрум. Мактаблар вайрон қилинмоқда, ўқитувчилар ўлдирилмоқда ёки бошқа жойга кўчишга мажбур бўлмоқда, дарсликлар ёқиб юборилмоқда, синфхоналар эса ҳарбий базаларга айлантирилмоқда.
.png)
10. “Судан уруши: қамалган халқ”. Омдурман Суданда 2023 йил апрелидан бери узлуксиз жанговар ҳаракатлар давом этаётган ҳудуд. 2024 йил 25 октябрь. 2019 йилдаги инқилоб ўнлаб йиллар давом этган диктатурани ағдариб, Суданда демократик умидларни уйғотган эди. Бироқ 2021 йилдаги ҳарбий тўнтариш бу умидларни йўққа чиқарди. Мамлакат армияси ва ярим ҳарбий кучлари бир-бирига қарши чиқиб, дунёдаги энг оғир гуманитар инқирозлардан бирига айланган урушни бошлаб юборди. Бугунги кунда ташқи кучлар ҳам қурол етказиб бериш орқали можарони янада кучайтирмоқда. Оқибатда 13 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этишга мажбур бўлган, камида 150 минг киши эса ҳалок бўлган.
.png)
11. “Портленддаги норозиликлар”. Иммиграция ва божхона назорати хизмати қайта ишлаш маркази олдида хавфсизлик ходимлари ва бошқа федерал идоралар вакиллари намойишчилар билан тўқнашган. АҚШ, Орегон. 2025 йил 24 июнь. 2025 йилда Трамп маъмурияти иммиграция назоратини чегара ҳудудларидан мамлакат ички қисмига кўчирди. Улар кунига 3000 та ҳибсга олишни мақсад қилган ва мактаблар, шифохоналар, судлар ҳамда ибодат жойлари учун мавжуд ҳимоя чораларини бекор қилган. Портленд ўзининг штат ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига федерал иммиграция назорати билан ҳамкорлик қилишни тақиқлагани сабабли, қаршилик ҳаракатларининг марказига айланган.
.png)
12. “АҚШ иммиграция хизмати томонидан одамларни қўлга олиш”. Хавфсизлик ходими оилалар бўлиниб кетаётганига гувоҳ бўлгани учун ўз ҳисларини яшира олмай йиғламоқда. Хавфсизлик ходимлари тобора кескинлашиб бораётган суд муҳитида федерал агентлар, оиласи ажралиб кетаётган одамлар ва намойишчилар орасида қолиб кетмоқда. АҚШ, Нью-Йорк, 2025 йил 20 август. 2025 йилда иммиграция сиёсатидаги ўзгаришлар оқибатида суд бинолари депортация жараёнларининг асосий марказларига айланган. Ниқоб таққан агентлар суд қароридан кейин дарҳол ноқонуний мигрантларни ҳибсга олади. Бу эса кўп ҳолларда оилаларнинг оғир руҳий жароҳат билан ажралишига сабаб бўлар эди.
.png)
13. “Чавандоз аёллар”. Сиди Рахалда Гита Жиат ўзининг итоатсиз айғирини бошқармоқда. Унинг отаси унга узоқ вақт давомида Тбуридада иштирок этишни тақиқлаб келган бўлса-да, у 2025 йилда орзусини амалга ошириб, пионер Заҳия Абулайт билан бирга от минишга эришди. Тбурида UNESCO томонидан тан олинган, XVI асрга бориб тақаладиган Марокашнинг анъанавий от билан боғлиқ маданиятидир. Отлиқ гуруҳлар бир текис сафда чопиб, хореография асосида ташкил этилган ҳарбий отлиқ саҳнасини намойиш қилади ва бир вақтнинг ўзида милтиқдан ўқ узади. Тарихан бу анъанада аёллар чеклаб қўйилган бўлса-да, Марокашда 2004 йилдаги оила қонунлари ислоҳотларидан сўнг аёл отлиқлар ҳам бу соҳада иштирок этиш учун кураша бошлаган.

14. “Ғазога гувоҳлик”. Фаластиндаги Хон Юнус шаҳрида озод қилинган маҳбус ва тутқунлар Носир шифохонасига етиб келмоқда. Улар ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида Исроил қамоғидан озод қилинган. Исроил деярли 2000 нафар фаластинликни қўйиб юборган. Ғазо, 2025 йил 13 октябрь. 2025 йилда Фаластиндаги фуқаролар очлик, очарчилик ва узлуксиз бомбардимонлар остида қолди. Қурбонлар сони 75 000 дан ошиб кетган, Исроил ҳукумати эса қатъий чекловларни жорий қилган.
Маълумот учун, “Жаҳон матбуот фотосуратлари” (World Press Photo) – бу дунёдаги энг нуфузли фотожурналистика танловларидан бири бўлиб, ҳар йили глобал миқёсда содир бўлаётган муҳим воқеаларни акс эттирган энг сара суратларни аниқлайди. Tанлов 1955 йилдан бери Нидерландиянинг Амстердам шаҳрида ҳар йили ўтказиб келинади. Унда турли мамлакатлардан профессионал фотографлар иштирок этиб, урушлар, иқлим инқирози, миграция, ижтимоий муаммолар ва инсон ҳаётига таъсир қилувчи бошқа долзарб мавзуларни ёритган ишлари билан қатнашади.