Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди
Спорт
−
07 Декабрь 3481 1 дақиқа
Якунига етаётган 2025 йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди. Рўйхатда 5 нафар мутахассис номи қайд этилган. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Ушбу рўйхатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан тарихида илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Темур Кападзе, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси билан мавсумда Ўзбекистон кубогини қўлга киритган Камолиддин Тожиев. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан Осиё U-17 кубогида ғолиб бўлган Исломбек Исмоилов, “Бунёдкор” жамоасининг бош мураббийи Илёс Зайтуллаев ва Самарқанднинг “Динамо” жамоаси устози Вадим Абрамовлар ўрин эгаллаган.
Ушбу беш мураббийдан бири 2025 йилнинг энг яхши мураббийи бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси собиқ бош мураббийи Виталий Левченко Ўзбекистон Суперлигасида ортда қолган мавсумнинг “Йилнинг энг яхши мураббийи” деб топилган эди.