Йоахим Лёв Ўзбекистон таклифини рад этди – ОАВ

Спорт

image
Машҳур германиялик мураббий “Пахтакор” мураббийига айланадими? north_east

Машҳур германиялик мураббий “Пахтакор” мураббийига айланадими?

2014 йилги Жаҳон чемпиони, Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв ўз интервьюларида янги терма жамоа лойиҳасини қабул қилишга очиқлигини бир неча бор айтган эди. Аммо у Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий таклифини қабул қилмаган. Бу ҳақда Германиянинг “Bild” нашри хабар берди.

Ўзбекистон илк бор ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритиб, АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган турнирда яхши натижа қайт этишни мақсад қилган. ФИФА рейтингида 55-ўринда турган мамлакат Йоахим Лёвга қизиқиш билдирган, ҳатто Берлиндаги элчихона орқали ҳам алоқалар бўлган.

Қайд этилишича, мураббий таклифни бир неча кун ўйлаб кўрган, аммо якунда мулойимлик билан таклифни рад этишга қарор қилган. У Ўзбекистон расмийлари билан юзма-юз учрашув ҳам ўтказмаган.

Маълумот учун, Йоахим Лёв Германия терма жамоасини 2006 йилдан 2021 йилгача бошқарган. Унинг қўл остида жамоа 2014 йили Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ва 2017 йилда Россияда бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогида ғолиб чиққан. 2021 йилдан буён мутахассис ҳеч қайси жамоада ишламайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Темур Капатзе бошчилигида БААга қарши ўйинда дуранг натижа қайд этиб, Жаҳон чемпианати йўлламасини қўлга киритган эди.

Жаҳонгир Болтабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Йоахим Лёв

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг