Зеленский Трамп ва Рубио билан учрашди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский “Катта еттилик” (G7) саммити доирасида АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳамда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Зеленский ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Зеленский билан бирга Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби ҳамда Украина делегацияси раҳбари Рустам Умаров ҳам иштирок этган.

Учрашувнинг расмий кун тартиби ҳозирча очиқланмаган.

“Ҳар доим позицияларни мувофиқлаштириш муҳим”, деб ёзган Зеленский суратларга изоҳ сифатида. Бироқ у музокаралар тафсилотларини маълум қилмаган.

Олий даражадаги ушбу учрашув Ғарб давлатлари томонидан Киевга ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама қилинаётган бир вақтда бўлиб ўтган.

Ундан аввал АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтган эди.

Суҳбат давомида Путин америкалик ҳамкасбини таваллудининг 80 йиллиги билан табриклаган. Шунингдек, Россия раҳбари Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудидаги фуқаролик инфратузилмасига қаратилган ҳужумлари жанг майдонидаги вазиятни Киев фойдасига ўзгартира олмаслигини таъкидлаган.

Кремль маълумотига кўра, Трамп телефон суҳбати чоғида Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш мақсадида Киев ва Европа ҳамкорларига таъсир ўтказишга тайёр эканини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп учрашув Зеленский Марко Рубио

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг