Зеленскийнинг дўсти Украинадан қочиб кетди – ОАВ
Олам
−
08:45 5574 2 дақиқа
Украинада Президент Владимир Зеленскийнинг яқин дўсти Сергей Шефир мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда “Страна.ua” хабар берди.
Украина ОАВлари Сергей Шефирнинг Варшава аэропортида туширилган суратларини тарқатган. Хабарларга кўра, Киев режими раҳбарининг собиқ биринчи ёрдамчиси 17 февраль куни Украинани тарк этган.
Таъкидланишича, унинг кетиши Украинадаги йирик коррупция ишлари билан боғлиқ. Нашрларга кўра, у ҳибсга олинишидан қўрқиб, мамлакатни тарк этган.
Маълумот учун, Сергей Шефир – украиналик продюсер, сценарийнавис ва сиёсий арбоб. У 1964 йил 25 майда Украинанинг Рог шаҳрида туғилган.
Шефир кенг жамоатчиликка кўпроқ ижодий фаолияти орқали танилган. У акаси Борис Шефир ҳамда Владимир Зеленский билан бирга “Квартал-95” студиясининг ҳаммуассиси бўлган. Ушбу студия кўплаб машҳур кўнгилочар дастурлар ва сериаллар, жумладан “Слуга народа” (“Халқ хизматкори”) лойиҳасини яратган. Мазкур сериалда Владимир Зеленский бош ролни ижро этган ва кейинчалик Украина Президенти бўлган.
2019 йилда Зеленский Президент этиб сайлангач, Шефир Украина Президенти девонида биринчи ёрдамчи лавозимига тайинланган. У бу лавозимда сиёсий ва ташкилий масалалар билан шуғулланган. 2021 йилда унга қарши суиқасд уюштирилган: унинг автомобили ўққа тутилган, бироқ Шефир омон қолган (ҳайдовчиси яраланган).
Кейинги йилларда Шефирнинг исми турли сиёсий ва коррупция билан боғлиқ можароларда тилга олинган. 2024 йилда у Президент девонидаги лавозимини тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский ҳақидаги “Шоумен” китобининг муаллифи, америкалик журналист Саймон Шустер Зеленский билан янги катта интервью асосида материал эълон қилганди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль