Жанубий Корея шимолий чегарада парвозни тақиқламоқчи
Олам
−
18 Февраль 673 1 дақиқа
Жанубий Корея ҳукумати 2018 йилда имзоланган, лекин сўнгги йилларда тўхтатилган Шимолий Корея билан ҳарбий келишув доирасида чегара ҳудудида учиш тақиқини тиклашни режалаштирмоқда. Ушбу чора ҳарбий зиддиятларнинг олдини олиш ва икки томон ўртасида ишончни мустаҳкамлашга қаратилган. Бу ҳақда Бирлашув вазири Чон Донъён маълум қилди.
Келишувга кўра, шарқий чегара яқинида 15 км, Ғарбий зонада 10 км радиусда самолёт ва дронлар учиши тақиқланади. Келишув либерал собиқ президент Мун Чжэ Ин даврида имзоланган, аммо 2023–2024 йилларда кескинликлар ортиши сабабли тўхтатилган эди.
Чон дронларнинг шимолий чегарага ноқонуний киргани учун жазо чоралари кучайтирилишини ва корейслараро алоқалар ҳақидаги қонунларни янгилашни ҳам режалаштиришаётганини билдирди. Бу қадам, шунингдек, КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон томонидан дронлар такрорий киришининг олдини олиш бўйича талабларига жавоб сифатида кўрилмоқда.
Ҳукумат ушбу режаларни хавфсизлик масалалари бўйича вазирлар йиғилишида муҳокама қилган ва бу Ли Чжэ Мён маъмуриятининг расмий позициясини кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР раҳбари Ким Чен Ин ўз қизи Ким Чжу Эни ворис сифатида тайинлашни режалаштираётгани айтилган эди.
Live
БарчасиАрманистонда отишма юз берди. Қурбон бор
18 Февраль