Жанубий Кореяда йўловчиларни олиб кетаётган паром қояга тўқнашди 

Олам

image

Жанубий Кореяда 267 кишини олиб кетаётган Queen Jenuvia-2 пароми Чансaн ороли яқинида қояга урилди. Бу ҳақда “Kyeonggi Ilbo” газетаси хабар берди.

Маълум қилинишича, паром бортида 246 нафар йўловчи ва 21 нафар экипаж аъзоси бўлган. Улар Жежу шаҳридан Мокпо шаҳрига йўл олган. Маҳаллий вақт билан соат 20:17 атрофида кема қояга урилиб, тўхтаб қолган.

Соҳил қўриқлаш хизмати воқеа жойига бир нечта қайиқларни юборган. Жумладан, 17 та патруль кемаси, 4 та қирғоқ-қутқарув катери, 1 та самолёт ва махсус қутқарув гуруҳи сафарбар қилинган. Мутахассислар корпуснинг шикастлангани ва сув киришини текширмоқда. Ҳозирда паромнинг чўкиб кетиш ёки ағдарилиш хавфи йўқ.

Қутқарувчилар одамларни эвакуация қилган. Соҳил қўриқлаш хизматига кўра, 27 киши қояга урилиш оқибатида енгил жароҳат олган, бошқа талафотлар қайд этилмаган.

Ҳодиса юз берилган ҳудуд 2014 йилда 300 дан ортиқ ўқувчи билан чўкиб кетган Севол пароми ҳалокати содир бўлган жойга яқин. Ўшанда паром ағдарилиб, чўкиб кетган эди.

Маълумот учун, Queen Jenuvia-2 – Seaworld Express Ferry компаниясига тегишли, узунлиги 170 метр, баландлиги 14,5 метр бўлган йирик кема. Унинг максимал сиғими 1 010 йўловчи, юк кўтариш қуввати эса 3 552 тоннани ташкил этади. У 2021 йил декабрда ишга туширилган ва 2024 йил февралидан бошлаб Мокпо–Жежу йўналишида қатнай бошлаган. Ҳодиса вақтида паром бортида 118 та автомобиль ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрда бортида 220 нафар сайёҳ бўлган кема ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея орол Чансaн

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг