Жавоҳир Синдоров Жаҳон кубоги ғолиби бўлди (видео)

Спорт

image

Бугун, 26 ноябрь куни Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги ўз якунига етди. Унда ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров Жаҳон кубоги ғолиблигини қўлга киритди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 200 нафардан ортиқ шахматчи бош соврин учун кураш олиб борди. Жавоҳир Синдоров беллашувларнинг финалига қадар етиб келди. Ҳал қилувчи баҳсда Синдоровга хитойлик Вей Йи рақиблик қилди. Мазкур қарама-қаршиликнинг дастлабки икки партияси дуранг билан якунланганди. Якунда бугун ғолиб тай-брейкда аниқланди. Тай-брейк якунига кўра, Жавоҳир Синдоров 1,5 : 0,5 ҳисобларида ғалаба қозонди ва Жаҳон кубоги ғолибига айланди. 

Маълумот учун, Жавоҳир Синдоров мазкур мусобақа давомида Никита Петров (Черногория), Николас Теодору (Греция), Ю Янгйи (Хитой), Фредерик Сване (Германия), Хосе Мартинес Алкантара (Мексика), Нодирбек Ёқуббоев (Ўзбекистон) каби шахматчиларни енгиб, финалга қадар етиб келди. 

Қайд этиш жоиз, тарихда бирон марта ўзбек шахматчиси Жаҳон кубоги финалига қадар етиб кела олмаганди.

Ушбу муваффақият орқали Жавоҳир Синдоров 2026 йилнинг март ойида ўтказиладиган номзодлар турнирида иштирок этади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Жаҳон кубогида бронза медаль эгаси бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон кубоги Жавоҳир Синдаров Вей Йи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг