“Жигули”га чана боғлаб ўртоқларини учирган йигит жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
24 Декабрь 4142 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи йўл ўртасида автомобилга чана боғлаб икки нафар шахс билан бирга хавфли ҳаракатлар қилгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йил 20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси содир бўлган.
“Мен Instagram’га видео жойлаган эдим. 20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси соат 12:00-01:00 атрофида ўртоқларим билан сирғанчиқ учмоқчи эдик. Кетаётганда шу ҳодиса бўлди. Айлантиргандим битта бола тушиб қолди. Хавфли “трюк” бўлгани учун қилган ишим нотўғрилигини чақириб, тушунтиришди. Қилган ишимдан афсусдаман, қайтиб қилмайман”, дейди ҳайдовчи.
Билдирилишича, мазкур ҳолат бўйича ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-10-моддаси (йўл безорилиги) билан тегишли тартибда чора кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида автомобиль томига чиқиб, мушак отган 21 ёшли йигит 7 суткага қамалганди.
Live
Барчаси