Жиззах шаҳри атрофида 10 км айланма йўл қурилади

Жамият

image

Жиззах вилояти марказига кириш ва чиқишдаги темирйўл кесишмаларида юзага келадиган тирбандликлар кўп йиллардан буён одамларни қийнаб келмоқда. Бу ҳақда бугун, 2 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтаётган Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди. 

Аҳолининг талаб ва истакларини инобатга олиб, шаҳар ичидаги тирбандликни бартараф этиш учун 10 километрли айланма йўл қурилади. 

Шунингдек, Даштобод шаҳарчаси ва Ховос тумани ўртасидаги темир йўл устидан ҳам янги кўприк қурилиши бошланди. 

Шу кунга қадар 200 мингдан ортиқ аҳолиси бор Жиззах шаҳрида шаҳар шифохонаси бўлмаган. Бугун, 2 декабрь куни Президент Мирзиёев Жиззах шаҳри Оққўрғон маҳалласида вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази учун қурилган янги бино билан танишди. Энди вилоят шифохонасининг эски биноси ўрнида шаҳар марказий шифохонаси ва поликлиникаси ташкил этилади. 

Мазкур объектни кейинги йил инвестиция дастурига киритиб, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун 20 миллиард сўм ажратиш топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Жиззах

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг