Жиззахда 30 га яқин хонадонни сув босди (видео)
Жамият
−
14 Февраль 8856 1 дақиқа
Бугун, 14 февраль куни Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги кўплаб хонадонларни сув босди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 04:53 да Фориш туманида кузатилган қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши оқибатида “Қизилқум” МФЙ Қизилқум қишлоғидан сел-сувлари оқимлари оқиб ўтиши кузатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Қизилқум қишлоғининг Эрали кўчасидаги тахминан 30 га яқин аҳоли хонадонларнинг ҳовлиси ва томорқаларига сел-сувлари кириши кузатилган.
Вазият оқибатларини бартараф этишга барча зарур техника ва куч-воситалар жалб этилган. Ҳодиса оқибатида вафот этган ва жароҳат олганлар йўқ.
Қўшимча қилинишича, вазият вилоят ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Шунингдек, кеча, 13 февраль куни 22:05 да туманнинг Янгиқишлоқ шаҳарчасидан ўтган автомобиль йўлига яшин ҳам тушган. Бу воқеада ҳам ҳеч қандай талофат кузатилмаган.
Ўзгидрометга кўра, кеча, 13 февраль куни Фориш туманининг Янгиқишлоқ метеостанциясида соат 21:04 дан 21:07 гача диаметри 0,7 мм бўлган дўл ёғиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманига сел келганди.
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль