ЖССТ огоҳлантирган “қотил” сироплар Ўзбекистонга ҳам кириб келганми?

Саломатлик

image

Аввалроқ ЖССТ таркибида болаларнинг ўлимига сабаб бўладиган заҳарли модда мавжуд аллергия ва йўтал сироплари аниқлангани ҳамда улардан фойдаланишда эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақида огоҳлантириш билан чиққанди. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази эса бунга ўз муносабатини билдирди. 

ЖССТ маълумотида Шимолий ва Жанубий Америка, Шарқий Ўрта ер денгизи, Жанубий-Шарқий Осиё ва Ғарбий Тинч океани минтақаларида Покистоннинг Pharmix Laboratories (Pvt.) Ltd. компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Alergo, Mucorid, Zincell сироплари ва Emidone hamda Ulcofin суспензияларида токсинлар борлиги қайд этилган.

Шунингдек хабарда, Дори воситаларини тартибга солиш органи (DRAP — Покистон) томонидан эҳтиёт чораси сифатида Pharmix Laboratories'га барча оғиз орқали юбориладиган суюқ дори воситаларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш бўйича кўрсатма берилгани ҳамда сифатсизлиги тасдиқланган беш хил сироп маҳсулотини қайтариб олиш тўғрисида огоҳлантирилгани маълум қилинган.

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси, тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан юртдошларимиз хавотирга тушмасликларини билдириб, Pharmix Laboratories (Pvt.) Ltd. компанияси томонидан ишлаб чиқарилган мазкур дори воситалари мамлакатимизда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум қилади", дейилади марказ хабарида.

Маълум қилинишича, 2023 йил февраль ойидан бошлаб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва мамлакатга кириб келаётган сироп шаклдаги дори воситалари таркиби диэтиленгликоль (DEG) ва этиленгликоль (ЭГ) заҳарли моддалари бўйича чуқур текширилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилган.

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ЖССТ сироп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг