Зидан нима учун “Реал”ни бошқариш таклифини рад этгани маълум бўлди
Спорт
−
04 Май 2540 1 дақиқа
“Реал Мадрид”нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан Франция миллий терма жамоаси билан боғлиқ режалари туфайли Мадрид жамоасини яна бошқариш таклифини рад этгани маълум бўлди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, Зидан 2025 йил декабрь ойида — Хаби Алонсо истеъфога чиқишидан аввал — “Реал Мадрид”ни учинчи бор бошқариш таклифини олган. Бироқ Зидан Франция терма жамоасини бошқариш учун бу таклифни рад этган.
Маълумот учун, 53 ёшли Зидан “Реал Мадрид”ни икки марта (2016–2018, 2019–2021) бошқарган. Уклуб билан уч бор UEFA Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан. Шунингдек, унинг қўл остида жамоа икки мартадан Испания чемпионати ва Испания Суперкубоги, яна икки мартадан UEFA Суперкубоги ҳамда бир бор Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инсайдер Фабрицио Романо Зидан Франция миллий терма жамоаси билан келишувга эришгани ҳақида хабар берганди.
Live
Барчаси