Зиплайндан тушиб кетган қизнинг аҳволи қандай?
Жамият
−
13 Декабрь 9937 1 дақиқа
Аввалроқ, “Қамчиқ” довонида 16 ёшли қиз зиплайндан тушиб кетгани хабар берилганди. QALAMPIR.UZ жабрланувчининг ҳолатини аниқлаш мақсадида қизнинг онаси ва Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими бош шифокори билан боғланди.
Жабрланувчининг онасига кўра, қизнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда, унинг тос суяк ва қовурға суяклари сингани аниқланган ва ҳозирда у шифохонанинг реанимация бўлимида шифокорлар назоратида даволанмоқда.
Иккинчи томондан олинган маълумотга кўра, қизнинг аҳволи аста-секин яхшиланмоқда. У ҳозиргача болалар реанимация бўлимида сақланмоқда, чунки олиб келинган пайтда шок ҳолатида бўлган. Болалар реанимация бўлимида унга барча зарур шароитлар яратилган, Тошкентдан ҳам мутахассислар чақирилган.
“Ҳозир қизнинг аҳволи яхши, яқинлари билан суҳбатлашиб, кулиб ўтириши ҳам кузатилмоқда”, дейди бош шифокор.
Маълумот учун, қизга “кўкрак қафаси ёпиқ шикасти, бел соҳа ёпиқ шикасти, ўнг оёқ ёпиқ синиши” ташхиси қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ”да 16 ёшли қиз зиплайндан тушиб кетиши ортидан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси