Афғонистонда 13 ёшли бола оиласининг қотилини 80 минг киши олдида қатл қилди
Олам
−
05 Декабрь 15018 2 дақиқа
Афғонистонда 13 ёшли бола ўз оиласининг қотилини очиқ стадионда қатл қилди. Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилди. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
Афғонистонда ёш бола минглаб одамлар кўз ўнгида оиласининг қотилини отиб ташлади. 13 ёшли болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.
Интернетда тарқалган видеоларда Хост марказий стадионида минглаб одамлар тўплангани кўринади. “Толибон” ҳукумати томошабинларга камерали телефон олиб киришни тақиқлаган. Расмийларнинг айтишича, тахминан 80 минг киши қатлга гувоҳ бўлган.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, қатл этилган шахс боланинг оиласидан 13 кишини режалаштириб ўлдиришда айбланган. “Толибон” суди иш бир нечта судларда кўриб чиқилгани ва қатл “Толибон” етакчиси Ҳибатуллоҳ Охундзода томонидан маъқуллангани ҳақида баёнот берган.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар бу қатлни қоралаб, “Толибон” суд жараёнлари шаффоф эмаслиги ва адолат тамойиллари бажарилмаганини таъкидлаган. БМТнинг Афғонистон бўйича махсус маърузачиси Ричард Беннетт жамоат олдидаги қатлни “қабул қилиб бўлмайдиган ва халқаро ҳуқуққа зид” деб атаб, уларни дарҳол тўхтатишга чақирган.
Бу воқеа 2021 йилда “Толибон” ҳокимиятга қайтгандан бери Афғонистонда содир этилган ўн биринчи очиқ қатл бўлди. Ўтган ой Бадгис вилоятида ҳомиладор аёлини ўлдирган эркак стадионда жамоатчилик олдида қатл қилинган эди. Ўша пайт ҳам эркакка қурбонлардан бирининг қариндоши томонидан уч марта ўқ узилган ва у икки кишини ўлдиришда айбдор деб топилган.
“Толибон” қатлни исломий қонунларга мувофиқ амалга оширилаётганини таъкидлайди. Аммо қатл учун учта турли суднинг маъқуллаши ва етакчи Охундзоданинг розилиги талаб этилади.
“Толибон” ҳанузгача ўғрилик, зино ёки спиртли ичимлик ичиш каби жиноятлар учун жамоат олдида қамчилаш жазосини қўллаб келмоқда. Барча ўлим жазолари мамлакат етакчисининг тасдиғига боғлиқ.
Толибоннинг 1996-2001 йиллардаги биринчи ҳукмронлиги даврида ҳам жамоат олдида қатл кенг тарқалган бўлиб, асосан, жараён спорт стадионларида амалга оширилган. Жорий йилнинг апрель ойида ҳам тўрт эркак минглаб одамлар кўз ўнгида қатл қилинган эди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь