АҚШ ва Сурия ИШИД омборларига зарба берди

Олам

image

АҚШ ҳарбийлари суриялик ҳамкасблари билан биргаликда Сурияда жойлашган “Ироқ ва Шом ислом давлати”нинг (ИШИД) яширин омборларини йўқ қилди. Бу ҳақда “Haberler” хабар берди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ва Сурия Ички ишлар вазирлиги 24–27 ноябрь кунлари Жанубий Суриянинг Риф-Дамашқ провинциясидаги 15 та жойга ҳаво ва ер ҳужумларини амалга оширган.

CENTCOM’нинг хабар беришича, натижада 130 дан ортиқ миномёт ва ракеталар, бир нечта автомат қуроллар, пулемётлар, танкка қарши миналар ва уй шароитида тайёрланадиган портловчи қурилмалар учун материаллар йўқ қилинган. Шунингдек, АҚШ ва Сурия кучлари бир нечта наркотик партияларини ҳам топиб, йўқ қилган.

“Ушбу муваффақиятли операция ИШИДга қарши эришилган ютуқларни узоқ муддатли қилишни кафолатлайди ва гуруҳнинг террор ҳужумларини қайта бошлаш ёки уларни АҚШ ва бутун дунёга кўчириш имкониятини бартараф этади”, дейилади хабарда. 

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Вашингтонда Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шара билан учрашди. Шу куни Сурия Дамашқ АҚШ етакчилигидаги ИШИДга қарши халқаро коалицияга қўшилган. 

Трамп аш-Шарани “жуда кучли лидер” ва “қаттиқ йигит” деб атаган ва улар ўртасида яхши алоқалар ўрнатилганини билдирган

Қайд этиш жоиз, 2014 йилда ИШИД Сурия ва қўшни Ироқда кенг ҳудудларни эгаллаган эди. Ҳозирги кунга келиб, у АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари томонидан ҳарбий жиҳатдан мағлуб этилган ҳисобланади. Шунга қарамай, тахминан 2,5 минг ИШИД жангчиси ҳали ҳам Ироқ ва Сурияда яшириниб, террор ҳужумларини амалга оширишда давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия ИШИД CENTCOM

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг