“Арсенал” АПЛда стандарт вазиятлардан гол уриш бўйича рекорд ўрнатди
Спорт
−
02 Март 1506 2 дақиқа
Кеча, 1 март куни “Арсенал” Премьер-лиганинг 28-турида “Челси”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйин давомида ”Арсенал” стандарт вазиятлардан икки бор гол уриб, рекорд натижани қайд этди. Бу ҳақда “Sporting News” нашри хабар берди.
Учрашувнинг 21-дақиқасида ҳисоб очилди. Букайо Саканинг бурчак зарбасидан йўллаган узатмасидан сўнг Габриэл Магальяэс тўпни бош билан жарима майдонига йўналтирди. Ҳимоядаги тартибсизликдан кейин тўп Вильям Салибага келиб тушди. Унинг зарбаси Мамаду Саррга тегиб, дарвозадан жой олди. Гол Салиба номига ёзилди.
Иккинчи бўлимнинг 66-дақиқасида мезбонлар яна бир стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди. Деклан Райснинг бурчак зарбасидан кейин дарвозабон Роберт Санчес хатога йўл қўйди ва Юрриен Тимбер юзага келган имкониятни голга айлантирди.
Шу тариқа, лондонликлар жорий мавсумда стандарт вазиятлардан урган голлари сонини 16 тага етказди ва Премьер-лига рекордига тенглашди. Аввалроқ бу натижани 1992-1993 йилги мавсумда “Олдем Атлетик”, 2016-2017 йилги мавсумда “Вест Бромвич Альбион” ҳамда 2023-2024 йилги мавсумда яна “Арсенал” қайд этган эди.
Маълумот учун, олдинда яна 10 та тур бўлиб “тўпчилар”да ушбу натижани яхшилаш учун яхши имконият бор. Улар ҳозирда 64 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Унда кейинги ўринда 59 очко билан “Манчестер Cити” эгаллаб турибди.
Live
Барчаси