“Барселона” ўз футболчиси эвазига Канселуни сотиб олмоқчи

Спорт

image

“Барселона” клуби ўз ярим ҳимоячиси Марк Касадони Саудия клубига бериш орқали, Жоау Канселуни “Ал Ҳилол”дан тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” агар Касадо ҳозирги даражасидаги ўйинини давом эттирса, испаниялик ярим ҳимоячи эвазига клуб қишда “Ал Ҳилол”дан ижарага олинган Канселуни бутунлай сотиб олишга тайёр. Португалиялик футболчи ҳам “Барселона”да қолишни хоҳлашини билдирган.

Маълумотларга кўра, “Барселона” Касадони 20 миллион еврога баҳоламоқда, “Ал Ҳилол” эса Канселуни 15 миллион еврога сотиши мумкин.

Маълумот учун, жорий мавсумда Касадо барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган. Канселу эса “Барселона” сафида 12 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Барселона” Жоау Канселу Марк Касадо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг