Дам олиш кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин
Бу қизиқ
−
05 Декабрь 10842 3 дақиқа
Ўзгидромет 6-9 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 7 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6-8 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 9 декабрда кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-7 ва 9 декабрда 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, 8 декабрда 0-5 даража илиқ, кундузи 6-8 декабрда 8-13 даража илиқ, 9 декабрда 4-9 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-7 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ; 8 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ; 9 декабрда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, 6 декабрда баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 6 ва 8-9 декабрда 10-15 даража илиқ, 7 декабрда 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6-7 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 6-8 декабрда 6-11 даража илиқ, 9 декабрда 3-8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 8 декабрда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8-9 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6-8 декабрда кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 9 декабрда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.