Францияда автомобиль оломонни босиб кетди

Олам

image

Бугун, 5 ноябрь куни Франциянинг ғарбий соҳилида жойлашган Олерон оролида бир шахс автомобилни атайлаб одамлар устига ҳайдади. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ўн киши жароҳат олган, шулардан тўрт нафарининг аҳволи оғир. Айрим жабрланганлар вертолёт орқали Пуатье университет шифохонасига етказилган.

Прокуратурага кўра, ҳайдовчи қўлга олинган, бироқ ҳозирча “жиноятнинг мотиви аниқланмаган”. Автомобилда газ баллонилар топилган, ҳайдовчи тўқнашувдан сўнг машинани ёқиб юборишга уринган.

Терговга яқин манбанинг “Le Parisien”га айтишича, бу эркак Ички ишлар вазирлиги юритадиган “террористик радикаллашув хавфини аниқлаш” базасида рўйхатга олинган шахслар орасида йўқ. Терговчилар, шунингдек, унинг руҳий муаммолари бор-йўқлигини ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Канаданинг Ванкувер шаҳрида автомобиль Филиппин жамоаси томонидан уюштирилган кўча байрамида ҳаракатланаётган оломонни босиб кетганди. Ҳодиса оқибатида 11 нафар фуқаро вафот этган, яна 6 киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Олерон Пуатье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг