Гонконгдаги ёнғинда ҳалок бўлганларнинг оилаларига товон пули берилади
Олам
−
29 Ноябрь 1775 2 дақиқа
Гонконгдаги Wang Fuk Court тураржой мажмуасида юз берган йирик ёнғин оқибатида қариндошларини йўқотган оилаларга 25,7 минг доллардан товон пули берилади. Бу ҳақда “South China” хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғинда вафот этган ҳар бир оилага 200 минг Гонконг доллари (25,7 минг АҚШ доллари) миқдорида товон пули ҳамда дафн маросимини ўтказиш учун давлат ёрдами берилади. Бундан ташқари, ҳар бир зарар кўрган оилага махсус ижтимоий ишчи бириктирилади, у оилага кундалик муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беради. Вақтинчалик яшаш жойи эса барча зарар кўрганларга бепул тақдим этилади.
26 ноябрь куни Гонконгдаги Wang Fuk Court тураржой мажмуасида ёнғин юз берганди. Ёнғин мажмуани таъмирлаш доирасида уйлар атрофига ўрнатилган бамбук қурилмаларда бошланиб, кейин олов биринчи бинони тезда қамраб олган ва қўшни биноларга ҳам ўтган.
Маҳаллий ҳокимиятнинг сўнгги маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 130 нафarга яқинлашган. 200 га яқин одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, 80 га яқин вафот этганлар жасади эса ҳали аниқланмаган. Ёнғин мажмуанинг саккизта баланд қаватли блогидан еттитасини қамраб олган. Унда беш мингга яқин киши истиқомат қиларди.
Маҳаллий полиция ишлари бажариш учун масъул бўлган пудратчи компаниянинг бир нечта раҳбарини ҳибсга олган. Терговчилар хавфсизлик қоидалари бузилган версиясини текширмоқда.
Гонконг ҳукумати шаҳарда ҳалокатли ёнғин қурбонлари хотирасига 29 ноябрдан уч кунлик мотам бошланишини эълон қилган. Барча давлат биноларидаги миллий ва Гонконг байроқлари душанбагача туширилади, расмий тадбирлар эса бекор қилинади ёки кейинга қолдирилади.
Live
Барчаси