GTA Ўзбекистонда. Бухорода телефон ўғрисига “тўсиб ушлаш” тадбири қўлланди (видео)
3-саҳифа
−
15 Сентябрь 12871 2 дақиқа
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Бухоро вилоятида Nexia-3 машинасида қочишга уринган iPhone ўғриси “тўсиб ушлаш” режаси орқали тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро туманида яшовчи фуқаро Х.С. вилоят ИИБнинг 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилган. Маълум бўлишича, у ўзига тегишли iPhone русумли телефонини сотиш учун интернет тармоғига жойлаштирган. Эълон бўйича Х.С.га нотаниш фуқаро телефонни сотиб олишини билдириб, у билан телефон орқали гаплашган ва оқ рангли Nexia-3 русумли, давлат рақам белгисисиз, ойналари қорайтирилган автомашинада келган. Кейин эса телефоннинг пулини машинадан олиб беришини айтиб, унга ўтирган ва телефонни олиб, қочиб қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан соат 02:30 да давлат рақам белгисиз бўлган Nexia-3 русумли транспорт воситасини “тўсиб ушлаш” режаси ҳаракатга келтирилган.
Олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида Nexia-3 русумли автомашина Бухоро шаҳар Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланиб юргани аниқланган. Соат 04:41 ларда мазкур транспорт воситасини бошқарган, 2003 йилда Бухоро туманида туғилган, Бухоро шаҳар Фошун маҳалласида яшовчи М.А. ИИО ходимларининг қонуний тўхташ ишораларига бўйсунмасдан, бир нечта транспорт воситаларига техник шикаст етказган.
Мазкур ҳолатни содир этган ҳайдовчи ва транспорт воситаси ушланиб, Бухоро вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми ҳамда Бухоро вилояти ИИБ тергов бўлими томонидан 166-моддасининг (талончилик) 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида М.А. қамоққа олинган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашақадарё вилоятининг Ғузор туманида Cobalt ҳайдовчиси ва йўл-патруль хизмати ходимлари ўртасида жанжал юзага келиб, эркак ЙПХ ходимига калла қўйган эди. Жанжалдан сўнг мазкур шахснинг машинаси жарима майдончасига қўйилган.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь