Қирғизистонда теракт уюштиришни режа қилган қиз ушланди (видео)

Олам

image

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Бишкекдаги савдо марказларида терактлар уюштириш билан таҳдид қилган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати бугун, 18 октябрь куни хабар берди.

Аниқланишича, Украина фуқароси Я. Овсюк Telegram мессенжерида кейинчалик номи “АВЕРСИОН” деб ўзгартирилган “Бишкек даҳшати” каналини яратган. Бу канал Бишкекдаги мактаблар ва савдо марказларида содир бўлиши мумкин бўлган терактлар ҳақидаги маълумотларни фаол равишда тарқатиб борган.

Каналда “ayana” номли фойдаланувчининг пойтахтдаги савдо марказлари – ГУМ, ЦУМ, Бишкек Парк, “Дордой Плаза”, “Азиа Молл” ва “Томми Молл” савдо мажмуаларини портлатиш ниятини билдирган аудиоси топилди.

“Бу аҳоли орасида ваҳима ва жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарди”, дейилади хабарда.

17 октябрь куни Қирғизистон Жиноят кодексининг 252-моддаси 1-қисми (террорчилик ҳаракатини содир этиш билан таҳдид қилиш) билан жиноят содир этиш асосида қўзғатилган жиноят иши доирасида юқорида қайд этилган хабар муаллифи Қирғизистон фуқароси Г.А.нинг шахси аниқланиб, қўлга олинди. У Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Брянск вилоятида мамлакат Федерал хавфсизлик хизмати томонидан теракт уюштирмоқчи бўлганлар қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

террорчилик теракт Қирғизистон Я. Овсюк Украина фуқароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг