Қўқонда Янги йил кечаси мушакбозлик уюштирган шахслар қамалди (видео)
3-саҳифа
−
02 Январь 6845 1 дақиқа
Жорий йил 1 январга ўтар кечаси Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида мушакбозлик уюштирган шахслар 15 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 31 декабр куни соат 23:55 да Қўқон шаҳар А.Чархий кўчасида Янги йил байрамини нишонлаш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида шу ерда яшовчи фуқаролар чиқиб, мушакбозлик уюштирмоқчи бўлган. Тахминан 10-15 нафар шахс томонидан Ўзбекистон туманинг Оҳунқайнар қишлоғида қўлбола усулида ясалган пиротехника воситалари отилган.
Тумани ИИБ томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу ҳаракатларни содир қилган ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланган. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-(майда безорилик) ва 185-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман судига юборилган.
“Ракетага ўхшаган макетни ясаб, “коробка”дан устига рангли “скотч”ни ёпиштириб, олиб чиққанмиз. Ичига ўша кичкина ярим қаричлик келадиган пиротехника солиб туриб, отилган”, дейди шахслардан бири.
Суд уларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ ҳамда БҲМ 30 баравари миқдорида жарима жазосини қўллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқон шаҳрида бугун, 1 январга ўтар кечаси оммавий тартибсизлик бўлгани, машина ёқиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинроқ вилоят Ички ишлар бошқармаси бу хабарларни рад этди.
Live
Барчаси