Ноябрда қандай об-ҳаво бўлади?
Бу қизиқ
−
30 Октябрь 19216 1 дақиқа
3 ноябрдан шимолий ҳудудларга, 4 ноябрдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келишни бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
3-5 ноябрда республика вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади. 4-7 ноябрда ҳаво ҳарорати кечаси 0-3 даража илиққача, баъзи жойларда 0-3 даража совуққача, кундузи 8-13 даража илиққача аста-секин пасаяди.
Кейинчалик ноябрь ойининг охиригача ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқдан 5-10 даража илиққача, кундузи 8-13 даража илиқдан 18-23 даража илиққача ўзгариб туради.
Ноябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-1,5 даража паст бўлиши кутилмоқда, баъзи жойлада меъёрга яқин бўлади. Ноябрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида (2-3 кун) ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида кутилмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь