Россия 2026 йилда мигрантлар учун квотани оширмоқчи

Олам

image
Россияда қанча мигрант рус тили имтиҳонидан ўтолмагани очиқланди north_east

Россияда қанча мигрант рус тили имтиҳонидан ўтолмагани очиқланди

Россия Меҳнат вазирлиги 2026 йилда Россияга визалар билан борувчи малакали хорижий ишчиларни жалб қилиш учун квотани деярли 19 фоизга, яъни 278,9 минг нафарга оширишни таклиф қилди. Ҳукумат қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида эълон қилинди.

Квота ҳар йили иш берувчининг кейинги йил учун аризалари асосида белгиланади. 2025 йилда бу кўрсаткич 234,9 минг кишини ташкил қилган.

Лойиҳага кўра, энг кўп квоталар озиқ-овқат, ёғочсозлик, тўқимачилик ва тикувчилик саноати ходимлари учун ажратилган (71 минг 88 та). Иккинчи ўринда қурилиш ишчилари (55 минг 312), металлга ишлов бериш ва машинасозлик ишчилари, механиклар ва таъмирчилар учинчи ўринда (45 минг 391).

Жорий йилнинг ёзида Давлат думаси Россияга ҳукумат квотаси бўйича ишлаш учун келган мигрантлар рус тили имтиҳонидан озод қилувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Қонун лойиҳаси муаллифларининг фикрича, бу чора хориждан ишчи кучини жалб қилиш жараёнини соддалаштиради. Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ҳақиқатан ҳам бу касблар бўйича кадрлар етишмайдими ва рус тилини билмайдиганлар бу соҳаларда ишлай оладими, деган саволга жавоб берди.

2025 йилда Меҳнат вазирлиги малакали хорижий ишчилар учун квоталар сонини 50 фоизга оширишни таклиф қилганди. Вазирлик бунга асос сифатида ишчи кучи тақчиллиги ва юқори технологияли ускуналарни импорт қилиш зарурлигини сабаб қилиб келтирганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва вилоятида ўтказилган рейддан сўнг омборлар мажмуасида ишлаган 96 нафар мигрант Россиядан депортация қилиниши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Меҳнат вазирлиги мигрантлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг