Спортзал ходимасига жинсий алоқа таклиф қилган эркак қамалди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида спортзал ходимасига шаҳвоний шилқимлик қилиб, ундан бирга яшашни ва жинсий алоқа қилишни сўраган 38 ёшли эркак 5 суткага қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Ҳужжатда келтирилишича, жорий йилнинг 22 октябрь куни 1987 йилда туғилган эркак З.А. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, “Лабзак” МФЙда жойлашган спортзалга мижоз сифатида борган. Эркак у ерда А.А. билан танишиб, унга яхши кўриб қолганини айтиб, севги изҳор қилган. Бироқ аёл З.А. га турмушга чиққанини, ишқий муносабатда гаплашмаслигини билдирган. Шунга қарамай, З.А. А.А. га севги изҳор қилишда давом этган ва унга шаҳвоний тусдаги расмлар юборган. Шундан сўнг, А.А. 102 рақами орқали ички ишлар органларига мурожаат қилган. Кейинчалик, эркак ИИБ биносига чақирилган, бироқ З.А. у ердан қочиб кетган.

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Судда эркак айбига иқрор бўлган ва суддан енгиллик сўраган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисми ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўзи билан бир жойда ишлайдиган 18 ёшли қизга жинсий аъзосини видеога олиб ташлаган 20 ёшли йигит 5 суткага қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

шаҳвоний шилқимлик Спорт зал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг