Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилди

Жамият

image

Кеча, 4 январь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Султония” кўчаси қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 12 январга қадар ёпилди. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, “Султония” кўчасига туташ ҳудуддаги “Шўртепа”, “Шўртепа 1-тор” ва “Султония 5-тор” кўчаларида ҳам автоуловлар ҳаракати қисман чекланади. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ўз автоуловлари орқали “Буюк ипак йўли” кўчасидан ҳаракатланиши мумкин бўлади.

“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Тез орада қайта реконструкциядан чиққан замонавий йўл тузилмасида ҳаракатланиш имконияти яратилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари вақтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча қурилиш-таъмирлаш ишлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг