Ўзбекистон Нидерландияга ютқазди
Спорт
−
09 Июнь 20795 1 дақиқа
Бугун, 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан Нидерландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Баҳсда Фабио Каннаваро шогирдлари 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Дастлаб нидерландияликлар бир қатор хавфли ҳужумлар ташкил қилди, бироқ европаликлар бу вазиятлардан фойдалана олмади. Шунга қарамай, 32-дақиқа Жаҳонгир Ўрозовнинг қўполлигидан сўнг Нидерландия пенальти ишлаб олди ва буни Коди Гакпо голга айлантирди. Иккинчи бўлим асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Игорь Сергеев гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйин тугашига яқин, 90+8-дақиқада Гакпо дублни расмийлаштирди. Шу тариқа Нидерландия мундиаль олдидан ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, бу Ўзбекистон терма жамоасининг Шимолий Америкадаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлди. Бунгача терма жамоа жорий йилнинг 2 июнь куни Канадага қарши ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказганди. Унда Фабио Каннаваро шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.
Бу Нидерландия терма жамоаси учун ҳам мундиал олдидан иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлди. Бунгача нидерландлар жорий йилнинг 3 июнь куни Жазоир терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни қўлдан бой берган эди.
Live
Барчаси