Ўзбекистон икки киши кам бўлиб, Осиё чемпиони бўлди (видео)

Спорт

image

Бугун, 20 апрель куни Саудия Арабистонида ўтказилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги финали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мезбон саудиялик тенгқурларини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 

Учрашувнинг биринчи тайми, 40-дақиқасида Сарсенбаев ва 45-дақиқада Абдукаримовга қизил карточка кўрсатилди. 2 киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўзини йўқотиб қўймади. 50-дақиқада Муҳаммад Ҳакимов Ўзбекистонни олдинга олиб чиқди. 70-дақиқада Садриддин Ҳасанов орадаги фарқни иккитага оширди. Ўйин якунига қадар ўзбекистонликлар дарвозабони Рустамжонов бир қанча сейв амалга ошириб, жамоасини голлардан қутқарди.

Шу тариқа, Ислом Исмоилов қўл остидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги чемпионига айланди. 

Маълумот ўрнида, 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи марта ғолибликни қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё кубоги чемпиони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг