Водий жамоалари 2026 йилги мавсум учун трансферларни бошлади
Спорт
−
05 Декабрь 916 1 дақиқа
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан 4 та футболчи трансферини эълон қилди. Самвел Бабаян бошчилигидаги “Андижон” жамоаси эса 7 та янги футболчини жамоага қўшди, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси эса битта трансферни амалга оширди.
Темур Кападзе бошчилигидаги Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан Диёр Холматов, Умар Адҳамзода, Дилшоджон Комилов ва Исломбек Маматказинни ўз сафига қўшиб олди.
Самвел Бабаян бошчилигидаги “Андижон” жамоаси эса Имеда Ашортия, Жамшид Болтабоев, Игорь Голбан, Раҳимжон Давронов, Неманья Чаласан, Иброҳим Йўлдошев ва Хумоюнмирзо Иминов трансферларини эълон қилди.
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бош мураббий Исломбек Исмоилов бошчилигида Иззатилло Пўлатов трансферини амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Transfermarkt портали талқинига кўра, “Насаф” дарвозабони Абдувоҳид Неъматов Суперлиганинг энг қиммат футболчиси деб топилган эди.
Live
Барчаси