Японияликлар Олимпиада шоҳсупасидан норози бўлди

Спорт

image

Япония фигурали учиш терма жамоаси Италияда ўтаётган қишки Олимпия ўйинларида жамоавий мусобақа медалларини топшириш маросимида фойдаланилган шоҳсупа сифати юзасидан расмий шикоят билдирди. Бу ҳақда журналист Жеки Вонг маълум қилди.

Жорий йилнинг 8 февраль куни фигурали учиш бўйича жамоавий баҳслар якунланди. Унда АҚШ терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Япония жамоаси кумуш медаль билан кифояланган бўлса, мезбон Италия вакиллари бронза совриндорига айланди.

Америкалик фигурали учувчилар медалларни топшириш маросимидан сўнг конькиларини қайта чархлашга мажбур бўлганини хабар қилганди. Бунга шоҳсупа юзасида юмшоқ қоплама бўлмагани сабаб бўлиб, у конькилар тиғининг тирналиши ва шикастланишига олиб келган.

Жеки Вонгнинг ёзишича, Япония жамоаси айнан шоҳсупа конструкцияси ва унинг сиртида ишлатилган материал сифати бўйича расмий эътироз билдирган.

Маълумот учун, Италияда ўтаётган қишки Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 22 февралга қадар давом этади. Мусобақаларда 2 нафар ўзбекистонлик спортчи иштирок этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия ўйинлари Италия фигурали учиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг