ЕИ вояга етмаганларни ижтимоий тармоқлардан чекламоқчи

Олам

image

Европа парламенти болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича Европа Иттифоқига чақириқ йўллади. Депутатлар ёшлар орасида ижтимоий тармоқлардан ортиқча фойдаланиш сабаб кучайиб бораётган руҳий саломатлик муаммоларига эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

Қайд этилишича, мазкур мажбурий кучга эга бўлмаган резолюция Австралия, Дания ва Малайзия шунга ўхшаш чораларни кўриб чиқаётган бир пайтда қабул қилинди.

Франция Президенти Эммануэль Макрон илгари Европа Иттифоқи бўйлаб 15 ёшгача бўлганларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаш ғоясини илгари сурган эди. Бироқ ёш чекловларини белгилаш масаласи ҳозирча ҳар бир давлатнинг ўз ваколатида қолмоқда.

Парламент 483 овоз билан қўллаб-қувватлаган резолюцияда 16 ёшгача бўлган болаларнинг онлайн платформалар, видео алмашиш сайтларига ота-она розилигисиз киришини тақиқлаш, 13 ёшгача бўлганлар учун эса тўлиқ тақиқ жорий этиш таклиф қилинди.

Резолюция муаллифи, даниялик депутат Кристел Шалдемосенинг таъкидлашича, йирик технологик компаниялар – Илон Маск бошчилигидаги X (собиқ Twitter), Meta ҳамда TikTok ортидаги Хитой технологик гуруҳлари – болаларнинг бир неча соат вақтларини беҳуда сарфлашига хизмат қилмоқда. 

“Биз платформаларга аниқ сигнал бермоқдамиз: болалар устида тажриба ўтказишни тугатинг”, деди Шалдемосе.

Шунингдек, парламент қарорида талон-торож қутилари, реал пулга ютиб олиш ёки сотиб олиш мумкин бўлган виртуал буюмлар ва вояга етмаганлар учун жалб қилиш асосидаги тавсиялар алгоритмларини тақиқлаш, шунингдек, қонун ҳужжатларида контентнинг ёшга мос дизайнини талаб қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон, Янги Зеландия ва Туркияда ҳам вояга етмаган болалар чекланган доирада ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тўғрисида ғоялар илгари сурилганди.

Комила Қобилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Австралия Эммануэль Макрон Малайзия ЕИ Дания ижтимоий тармоқлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг