Ернинг ботиши: NASA тарихий фотосуратларни эълон қилди

Бу қизиқ

image

NASA’нинг Artemis II миссияси астронавтлари Ойнинг орқа томонидан Ерга қаралганда сайёранинг ботиши қандай кўриниши акс этган фотосуратларни эълон қилди. Ушбу суратлар астронавтларнинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган.

“Artemis II миссияси экипажи Ер ботишининг ушбу кўринишини 2026 йил 6 апрель куни Ой атрофида учиб ўтиш вақтида муҳрлади. Бу тасвир 58 йил аввал Apollo 8 экипажи Ой атрофида айланаётганда астронавт Билл Андерс томонидан олинган машҳур “Ер чиқиши” суратини ёдга солади”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Оқ уйнинг Xʼдаги аккаунти ҳам Artemis II астронавтлари томонидан Ой орбитасидан туриб олинган қуёш тутилиши сурати билан бўлишди.

“Ердан ташқаридаги тўлиқ тутилиш. Ой орбитасидан туриб қаралганда, Ой Қуёшни тўсиб, инсоният тарихида жуда кам сонли одамлар кўришга муваффақ бўлган манзарани намоён этди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Artemis II кемаси экипажи фазодан Ернинг янги суратларини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ой Ер NASA Artemis II

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг