АҚШнинг Тайванни қуроллантириши Хитойга ёқмаяпти

Олам

image

Вашингтон Тайвандаги “сепаратист кучлар”ни қўллаб-қувватламаслигини намойиш қилиши ва оролни қурол-яроғ билан таъминлашни тўхтатиши керак. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг Тайвань ишлари бўйича бошқармаси вакили Чжу Фэнлянь брифингда АҚШ Конгресси Сенати томонидан Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаганини изоҳлаётганида сўз очди.

"Биз Қўшма Штатларни Тайвань мустақиллигини қўллаб-қувватламаслик ва оролни ҳар қандай тарзда қуроллантиришни тўхтатиш мажбуриятини бажариш учун аниқ чоралар кўришга чақирамиз", дейди Чжу Фэнлянь.

Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси “ягона Хитой” тамойилини, Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги учта қўшма баёнотни жиддий бузади ва Тайваннинг мустақиллиги тарафдори бўлмиш “сепаратист кучлар”га нотўғри сигнал беради.

"Биз бунга кескин қаршимиз. Тайвань муаммоси фақат Хитойнинг ички иши ва у ҳеч қандай ташқи аралашувга тоқат қилмайди ", дейди Чжу Фэнлянь.

Унинг таъкидлашича, аксарият тайванликлар уруш, таназзул, бўлиниш ва қарама-қаршиликни эмас, балки тинчлик, тараққиёт, алмашинув ва ҳамкорликни хоҳлайди. Чжу Фэнляннинг айтишича, Тайваннинг ҳукмрон партияси "жамоатчилик фикрини менсимайди ва Хитойни ушлаб туриш учун ташқи кучларнинг пиёдаси бўлишга тайёр". Идора вакилининг таъкидлашича, “сепаратист”ларнинг куч билан ёки ташқи кучларга таяниб мустақилликка эришишга бўлган ҳар қандай уринишлари барбод бўлади.

Маълумот учун, Тайвань 1949 йилда Чан Кайши (1887-1975) бошчилигидаги гоминдан қўшинларининг қолдиқлари Хитой фуқаролар урушида мағлубиятга учраганидан кейин оролга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшандан бери Тайбэйда коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғи ва бошқа атрибутлари сақланиб қолган. Пекиннинг аксарият давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган расмий позициясига кўра, бу ХХР вилоятларидан бири. Қўшма Штатлар "ягона Хитой" сиёсатини оғзаки тан олган ҳолда, Тайбэй маъмурияти билан алоқаларни давом эттирмоқда ва оролни қурол-яроғ билан таъминламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Конгресси Сенати Украина, Исроил ва Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатиш, Россиянинг музлатилган активларини Киевга топшириш учун мусодара қилиш, шунингдек, Хитойга қарши қўшимча санкциялар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари пакетини маъқуллаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Тайвань Вашингтон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made